Ўзбекистонда тадбиркорлар мурожаатларини тун-у кун қабул қилувчи хизмат ташкил этилади

Қўшилди: 21 май 2015 12:00
Кўрилди: 1470
Комментарии: 0
Ўзбекистонда тадбиркорлар мурожаатларини тун-у кун қабул қилувчи хизмат ташкил этилади
Ўзбекистонда давлат, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат қилувчи органларнинг кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолиятига асоссиз аралашиши, тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг бузилишига доир масалалар бўйича мурожаатларни тун-у кун қабул қилиш ҳамда тадбиркорлик фаолияти эркинликлари кафолатлари тўғрисидаги қонунчиликни бузишда айбдор бўлган шахсларга нисбатан қонуний чоралар кўриш тизими ташкил этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги фармонида айтилади. 
Тизим 2015 йилнинг 1 июлига қадар Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан ҳамкорликда «Ўзбектелеком» АК Қўнғироқларга хизмат кўрсатиш ягона маркази ва Бош прокуратура «ишонч телефони» базасида ташкил этилади.
Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига тадбиркорлик фаолияти эркинликлари кафолатлари тўғрисидаги қонунчиликнинг қатъий ижро этилишида қабул қилинган нормаларни амалиётга жорий этиш устидан назоратни кучайтирсин, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини бузганлик учун ваколатли назорат, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва ваколатли давлат органлари мансабдор шахсларининг муқаррар жавобгарлигини жиноий жавобгарликка тортишга қадар оширишни таъминлаш юклатилди.