Давлат солиқ қўмитаси "Абу Сахий" бозорида терминаллар йўқлиги муаммосига изоҳ берди

Қўшилди: 18 май 2015 13:30
Кўрилди: 1658
Комментарии: 0
Давлат солиқ қўмитаси "Абу Сахий" бозорида терминаллар йўқлиги муаммосига изоҳ берди
Давлат солиқ қўмитасининг маълумотларига кўра, Тошкент вилояти Зангиота туманида жойлашган “АBU SAXIY” МЧЖ ҳудудидаги 38 нуқтада тўловларни қабул қилиш учун банк терминаллари ўрнатилди.
Бу ҳақда қўмита томонидан UZ24 га йўлланган хатда маълум қилинди.
Бозор раҳбарияти ҳам “Абу Сахий” ҳудудида қўшимча банк офисларини яратиш учун зарур  чора-тадбирларни кўради. Бу савдо нуқталарининг терминал билан таъминлашга имкон беради.
Солиқ қўмитаси истеъмолчилардан пластик карточкада тўловларни қабул қилиш рад этилган тақдирда қўмитанинг савдо нуқталаридаги инспекциясига, қўмита бошқармасига ёки ишонч телефонларига мурожаат этишни сўрайди.
Мурожаатлар асосида тадбиркорларга Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига биноан тегишли чоралар кўрилади.
Аввалроқ UZ24 таҳририяти Давлат солиқ қўмитасига “Абу Сахий” бозорида пластик карточка билан тўловларни амалга оширишда муаммолар юзага келаётгани бўйича мурожаат қилган эди. Қўмита  ушбу ҳолатни ўрганиб чиқиш учун Бозорлар ва савдо мажмуалари фаолиятини назорат қилиш Тошкент вилояти бошқармасига кўрсатма берган.