Ўзбекистон банклари тўлов терминаллари миқдорини 180 мингтагача оширади

Қўшилди: 12 май 2015 18:30
Кўрилди: 1147
Комментарии: 0
Ўзбекистон банклари тўлов терминаллари миқдорини 180 мингтагача оширади
Ўзбекистонда чакана савдо ва хизмат кўрсатиш объектларида банк пластик карталари билан тўловни амалга ошириш терминаллари миқдори жорий йилнинг охирига қадар 180 минг донагача оширилади
Нақдсиз шаклдаги тўлов тизимини кенгайтириш Ўзбекистон Президенти томонидан 2015 йил 6 майда қабул қилинган “Тижорат банкларининг молиявий барқарорлигини янада ошириш ва уларнинг ресурс базасини ривожлантириш чора-тадбирлари” қарорида кўзда тутилган. 
Айни пайтда пластик карталарга хизмат кўрсатиш терминаллари билан 163 мингдан зиёдроқ чакана савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналари жиҳозланган.
Қарорда шаҳар ва туманларда тўлов терминаллари билан мажбурий тарзда жиҳозланган замонавий чакана савдо объектлари тармоғини кенгайтириш ҳақида ҳам сўз юритилган.