Ўзбекистондаги банкларда тушлик вақти ўзгарди

Қўшилди: 06 май 2015 19:00
Кўрилди: 1455
Комментарии: 0
Ўзбекистондаги банкларда тушлик вақти ўзгарди
Uz24'нинг қайд этишича, Facebook’даги “Потребитель.uz” гуруҳида қолдирилган хабарга кўра, республикамиздаги барча тижорат банклари ва унинг филиалларида тушлик танаффус вақти соат 14:00 дан 15:00 гача этиб белгиланган.
Илова тарзида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви мажлисининг 11-А/1-сонли қарорининг сурати жойланган. Қарорда ёзилишича, тижорат банклари Бошқарувига аҳоли, корхона ва ташкилотлар, шу жумладан, тадбиркорлик субъектларига банк хизматларини кўрсатиш бўйича янада қулайликлар яратиш мақсадида тушлик танаффус вақтини ўзгартириш тавсия этилган.
Бунга қадар Ўзбекистондаги банкларда соат 13:00 дан 14:00 гача тушлик қилинган.