Шерзодбек, Умидахон, Дилсўз. “Ниҳол” кимга насиб этади?

Қўшилди: 14 август 2013 22:46
Кўрилди: 16208
Комментарии: 0
Шерзодбек, Умидахон, Дилсўз. “Ниҳол” кимга насиб этади?
Шоу-бизнесда ўз ўрнига эга бўлиб, кўплаб мухлислар орттиришга улгурган ёш хонандалар Шерзодбек, Умидахон ҳамда Дилсўз айни дамда “Ниҳол” мукофотига даъвогарлик қилишяпти.
Умидахоннинг айтишича, мукофот учун бўлиб ўтаётган саралаш босқичларининг сўнгида хонандадан ҳайъат аъзолари ўзбек тилидаги қўшиғини эмас балки айнан инглиз тилидаги қўшиғини жонли ижрода куйлаб беришини сўрашган. 

Шерзодбек эса мукофот учун бўлиб ўтаётган танловларда оёғи синган ҳолатда иштирок этяпти. Футболдаги қалтис хатолик сабаб оёғини синдириб олган Шерзодбек “Аъло ФМ” радиосининг 7 йиллик концерт дастурида ҳам оқсоқланиб иштирок этган эди. Келаси ҳафтадан унинг янги “Омон ёр” номли қўшиғига клип суратга олиш ишлари бошлаб юборилади. 

Умидахоннинг янги “Кел, ярашайлик” номли қўшиғига ишланган видеоклип эса тайёр. Уларга рақобатдош Дилсўз эса ҳозирча сукутда. Кўрайлик-чи, юқоридаги уч ижодкордан қай бири “Ниҳол” мукофотини қўлга киритаркан?