2015 йил биринчи чорагида Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳажми 7,5 фоизга ўсди

Қўшилди: 27 апрел 2015 15:05
Кўрилди: 1369
Комментарии: 0
2015 йил биринчи чорагида Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳажми 7,5 фоизга ўсди
Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил январь-март ойларида республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари бўйича ҳисоботи эълон қилинди.
Жорий йилнинг биринчи чорагида мамлакатнинг ялпи ички маҳсулоти 7,5 фоизга, саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми – 7,9 фоизга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажми – 6,3 фоизга ўсди. Давлат бюджети ялпи ички маҳсулотга нисбатан 0,1 фоиз миқдорида профицит билан ижро этилди. Инфляция даражаси прогноз параметрлардан ортиқ бўлмади, деб хабар беради ЎзА.
Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ҳажмлари 11,2 фоизга, чакана товар айланмаси ҳажми – 15,2 фоизга ва хизматлар ҳажми – 13,1 фоизга кўпайишига кўмаклашди. 
Ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми 8,7 фоизга, шу жумладан, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажми 10 фоизга ўсишига кўмаклашганлиги қайд этилди. 2015 йилги Инвестиция дастури доирасида умумий қиймати 4,8 миллиард доллардан ортиқ бўлган 53 та янги инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бошланди. Маҳаллийлаштириладиган маҳсулотларнинг 430 тадан ортиқ янги турини ишлаб чиқариш ўзлаштирилди. Инвестиция фаоллиги ўсиши пудрат қурилиш ишлари ҳажмини 18,9 фоизга кўпайишига кўмаклашди. 
2015-2019 йиллар мобайнида ушбу дастурларга киритилган ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш бўйича умумий қиймати 40,8 миллиард АҚШ долларига тенг бўлган 846 лойиҳани, муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмаси объектлари қуриш ва уларни ривожлантириш бўйича умумий қиймати 9,8 миллиард АҚШ долларига тенг бўлган 141 та лойиҳани, шунингдек, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича умумий суммаси 5 миллиард АҚШ долларидан ортиқ бўлган 602 та лойиҳани амалга ошириш, маҳсулотларнинг 1,2 мингтадан ортиқ янги турларини ўзлаштирилди.
Экспорт ҳажми 13,9 фоизга ўсди ва йил бошидан 146 та янги корхона экспорт фаолиятига жалб этилди, 102 та янги турдаги маҳсулотларни экспорт қилиш йўлга қўйилди.