Тошкентга Россия цирк юлдузлари ташриф буюрди

Қўшилди: 17 апрел 2015 18:30
Кўрилди: 3742
Комментарии: 1
Тошкентга Россия цирк юлдузлари ташриф буюрди
Art Modern Music халқаро продюсерлик маркази «Афсонавий Юрий Никулин цирки»нинг 19 апрелдан 24 майгача Тошкент давлат циркида уюштирилиши режалаштирилган гастрол концертлари бекор қилиниши юзасидан изоҳ берди, деб хабар бермоқда «12news.uz».
Компания вакилининг сўзларига кўра, томонлар орасида ҳеч қандай можаро бўлмаган, шунчаки битимнинг баъзи жиҳатлари, жумладан, цирк брендидан фойдаланиш бўйича келишувга эришилмагач, дастур бекор қилинган.
19 апрелдан 24 майгача Тошкент давлат циркида Россия цирк юлдузлари иштирокида томошалар бўлиб ўтади. Дастурга ўзгартириш киритилмаган: айиқлар, отлар, маймунлар ва бошқа жониворлар иштирокидаги томошалар, шунингдек масхарабоз ва акробатлар чиқишлари бўлади.
Ташкилотчилар ушбу вазият юзасидан узр сўраб, «Афсонавий Юрий Никулин цирки» учун сотиб олинган чипталарни қайтаришни истовчиларга улар учун тўланган пуллар қайтарилиши кафолатланишини маълум қилган.
Гость
Гость
01 май 2015 10:41
Гастрол концертлари бекор қилиниши бўйича Art Modern Music фирмасининг анча "тажрибаси"  бор. Лекин бундай фирибгарлик, кўзбўямачилик билан узоққа бориб бўлмаслигини директор-хоним тушунмаётганлигига хайрон бўласан...