Месси келаси йил ёзда “Барселона”дан кетадими?

Қўшилди: 23 ноябр 2013 15:50
Кўрилди: 19108
Комментарии: 0
Месси келаси йил ёзда “Барселона”дан кетадими?
Испания ОАВда кутилмаган янгилик пайдо бўлди: инсайдерлик манбаларининг айтишича, “Барселона” клуби яқин орада жамоанинг рамзига айланган ўзининг энг асосий ўйинчисидан маҳрум бўлиши мумкин.

Испаниянинг “Punto Pelota”  спорт теледастури эфирида журналист Франсуа Гальярдо 26 ёшли Лионель Месси жорий сезон якунланиши билан “Барселона”ни тарк этишини айтган.
Ушбу шов-шувли маълумот ижтимоий тармоқларда бесаранжомликни келтириб чиқарган, шундан сўнг Гальярдо гўёки ўзига маълум бўлган тафсилотларни эълон қилган. Журналистнинг сўзларига кўра, сентябрь ойи охирида Месси ва унинг вакиллари “Барселона”
раҳбарияти билан аргентиналикнинг маошини ошириш тўғрисида музокаралар олиб бориб, бу борада приниципиал келишувга эришган.  Бироқ бир ойдансўнг клуб рози эмаслигини билдирган. Гальярдонинг таъкидлашича, Мессининг норозилигига “Барса”га таклиф этилган янги футболчи Неймарга йилига 17 миллион евро маош таклиф этилгани сабабчи бўлган эди. Бу Месси оладиган маошдан анча  кўп. "Месси бир қарорга келиб бўлди. Бунинг устига ўйнайдиган бўлғуси клуби билан ҳам оғзаки келишувга эришди. Ушбу жамоа Испанияга яқин мамлакатни тақдим этишини айтишим мумкин ", – дейди “Punto Pelota” мухбири.

Эслатиб ўтамиз, Мессининг ҳозирги маоши 10,5 миллион еврони ташкил этади, “Реал” клуби билан янги шартномани имзолаган Криштиану Роналдунинг маоши эса – 18 миллион евро. Шунингдек, яна бир футбол юлдузи Златан Ибрагимовичнинг ҳам маоши ошди – энди у деярли 16 миллион евро пул олади.

Қайд этиб ўтамиз, "Барселона"аргентиналик футболчи фаолиятидаги ягона клуб ҳисобланади. Месси 13 ёшидан буён, яъни оиласи Аргентинадан Испанияга кўчиб ўтганидан бери, Каталония клуби тизимида машқ қилади. Футболчи ушбу жамоа учун жами 436 та ўйин ўтказиб, 354 марта гол урган.