Ўзбекистонлик қўшиқчи халқаро танловда совриндор бўлди

Қўшилди: 14 август 2013 22:46
Кўрилди: 16429
Комментарии: 0
Ўзбекистонлик қўшиқчи халқаро танловда совриндор бўлди
Ўзбекистонлик ёш ва иқтидорли ижрочи Сардор Ишмуҳамедов Белоруссияда бўлиб ўтган «Витебск—2013» эстрада ижрочилари Халқаро танловида иштирок этиб, фаҳрли диплом билан тақдирланди. Қўшиқчи ўзбек миллий куйини юксак маҳорат билан ва таъсирли қилиб куйлагани кўпчилик мусиқа ихлосмандларининг олқишига сазовор бўлди. 

«Славянский базар» деб номланган санъат байрами доирасида анъанавий тарзда ўтказиладиган «Витебск—2013» танловида бу йил дунёнинг 21 давлатидан келган қўшиқчилар иштирок этди. Танлов ҳайъати ижрочиларнинг маҳоратида аввалги йилларга нисбатан ўсиш кузатилганини таъкидлади.


Танловнинг биринчи куни Сардор Ишмуҳамедов саҳнада «Ҳай ёр-ёр» деб айтиладиган халқ куйини ижро этди. Хонандага тошкентлик дизайнер Саида Амир томонидан тақдим этилган миллий либослар эса ижрога қўшимча чирой ва шарқона безаклар берди. 

Манба: Farishta.uz