Ўзбекистонда Uzcard Family оилавий пластик карточкалари муомалага чиқарилади

Қўшилди: 09 апрел 2015 14:45
Кўрилди: 1275
Комментарии: 0
Ўзбекистонда Uzcard Family оилавий пластик карточкалари муомалага чиқарилади
Uzcard миллий тўлов тизими пластик карточкалар эгалари ўз оилавий бюджетларини қулай тарзда шакллантира олишлари учун янги Uzcard Family лойиҳасини ишга туширди. Бу ҳақда тизим расмий сайти маълум қилди.
Қайд этилишича, Uzcard Family оилавий карточкаси оилавий ҳисоб рақамидан қўшимча карточкалар орқали оиланинг барча аъзоларига фойдаланиш имконини берувчи восита бўлади.
Ҳисоб рақами эгаси ҳар бир оила аъзоси ечиб олиши мумкин бўлган нақд пул миқдори, шунингдек алоҳида кунда харид учун ишлатиши мумкин бўлган маблағлар миқдорига чеклов қўйиши мумкин. Ҳисоб рақами эгасининг хоҳишига қараб, барча қўшимча карточкалар ёрдамида амалга оширилган ҳар бир молиявий операция ҳақида унинг мобил телефонига SMS-билдиришномалар келиб туриши мумкин. Карточка оилавийдейилгани билан, қўшимча карточкаларни исталган ишончли одамга, жумладан дўстлар ёки ҳамкорларга очиб бериш мумкин.
Ҳисоб рақами эгаси қўшимча карточкаларга ўрнатиладиган чекловларни Uzcard мобил иловаси, ва my.uzcard.uz манзилидаги шахсий кабинет орқали бошқариб туриши мумкин. Бундай карточкалар учун яқин орадан ариза топшириш бошланиши мумкинлиги маълум қилинган.