Тошкентнинг Хамза туманида қотиллик содир бўлди

Қўшилди: 22 ноябр 2013 16:21
Кўрилди: 29208
Комментарии: 1
Тошкентнинг Хамза туманида қотиллик содир бўлди
Ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари томонидан Ўткир Маҳмудов ва Сабина Хамраева исмли шахслар қўлга олинган.

Тергов натижасида Хамза тумани ИИББ терговчилари қотиллик қандай содир бўлганини аниқлашган.

Авваллари ҳеч қаерда ишламаган ва ичиб юрган Ўткир Маҳмудов Сабина Ҳамраева спиртли ичимликлар сотиладиган дўконда танишиб қолишган. Танишганидан бироз вақт ўтгач улар бирга яширинча яшай бошлашган, сабаби Сабина Хамраева Алексей Хамраев исмли шахснинг рафиқаси бўлган. У ҳам ичишни ёқтирадиганлардан бўлган.

Кунлардан бир куни Сабина Маҳмудовни турмуш ўртоғи билан синфдоши сифатида таништирган. Сўнгра улар учовлон биргаликда ўтиришлар уюштира бошлашди, ўтиришлар одатда уруш жанжаллар билан ниҳоясига етарди.

Ана шундай ўтиришлардан бирининг оқибат аянчли бўлди. Улар одатга кўра ўтириб ичишган, аммо бирдан Алексей Хамраев хотинининг Ўткир билан муносабати ҳақида билиб қолганини айтган ва Сабинага ташланиб уни ура кетган. Ўткир, Сабинани эридан қутқараман деб, Алексейни боши ва юзига бир неча марта уради. У эса ҳушидан кетади. Бунга эътибор бермаган Сабина ва Ўткир ўтиришни давом эттиришга қайтишади. Бир неча соат ўтгач Сабина ва Ўткир кечки шаҳар бўйлаб сайрга отланишди. Уйга қайтгач нима бўлганини тушуниб етган Сабина тез ёрдам ва миллицияга қўнғироқ қилади. 

Маҳмудов ва Хамраева ўша куниёқ қўлга олинган. Мазкур иш бўйича жиноий иш қўзғатилган бўлиб, икки судланувчининг айби тўлиқ исботини топган.
aziz
aziz
24 январ 2014 21:15
qilmish qidirmish