Япония кутилмаганда янги оролга эга бўлди

Қўшилди: 22 ноябр 2013 15:44
Кўрилди: 23512
Комментарии: 1
Япония кутилмаганда янги оролга эга бўлди
Япония ўз ҳудудини кенгайтириш ниятида. Бунга ғаройиб табиий ҳодиса сабабчи –Тинч
океанда Япония соҳилларига яқин ҳудудда сув остидан янги орол пайдо бўлган.  


Япониянинг янги ҳудуди 200 метр квадратни, баландлиги эса денгиз сатҳидан қарийб 20 метрни ташкил этади. Орол Токиодан тахминан минг километр жанубда Огасавара ороллари ҳудудидаги сув ости вулқонининг отилиши пайтида пайдо бўлган.

Вулқон ҳозир ҳамотилишда давом этмоқда. Ҳавога 600 метр баландликка кул ва қалин буғ кўтарилаётганини ва портлашлар эшитилаётганини кўриш мумкин.

Олимларнинг сўзларига кўра, оролга ном беришга ҳали эрта, чунки кўп ҳолларда бундай ороллар қандай пайдо бўлган бўлса, шундай тўсатдан сувга ғарқ бўлиши мумкин. Бу орада эса мамлакат ҳукумати, агар орол шаклланадиган бўлса, Япония ўз ҳудудини кенгайтиришини билдирган. 
Гость
Гость
30 декабр 2013 10:45
HM