9-трамвай можаролари: Ҳаддидан ошган ҳайдовчиларнинг нағмалари қачонгача давом этади?

Қўшилди: 21 ноябр 2013 16:16
Кўрилди: 27708
Комментарии: 10
9-трамвай можаролари: Ҳаддидан ошган ҳайдовчиларнинг нағмалари қачонгача давом этади?
Кеча "Тошкент" вокзали метро станцияси бекати ва массив Чилонзор-26 йўналиши бўйлаб ҳаракатланадиган трамвай ҳайдовчисининг ҳатти-ҳаракатлари мазкур масалани олиб чиқишга мажбур қилди.

Зеро ушбу муаммо билан ҳар бир жамоат транспортидан фойдаланувчи кундалик равишда тўқнашади. Ҳайдовчилар томонидан гоҳ тезлик ҳаддан ошириб “пойга” бўлиши, гоҳ уларнинг “ҳали вақти кўплиги” сабабли жуда секин ҳаракатланиши аллақачон ҳамма учун одатий ҳолга айланиб улгурган.
 
Биз тилга олмоқчи бўлган муаммо эса ҳайдовчиларнинг аслида жуда ҳам хаддидан ошганликларининг яна бир далили бўлди.

2009-сонли 9 трамвай йўналиши бўйича ҳаракатланаётган трамвайнинг даставвал ҳаддан ортиқ “секин” юриши йўловчиларни ғазабини келтирган бўлса, кейинроқ ушбу муаммо унинг ёнида турган маст ҳолдаги шериги билан галма-гал сигарета чекишига уланиб кетди. Бундан ташқари ҳайдовчи ишлаб турган олд эшигини йўловчиларга ишламайди баҳонаси билан очмай орқа эшиклардан тушишларини талаб қилди, бироқ ўзи рельсларини ўзгартириши керак бўлганда олди эшикдан ҳеч қийинчиликларсиз тушиб чиққанини гувоҳи бўлдик.
 
Касбим журналист бўлгани сабабли бу ҳолатга томошабин бўлиб тура олмадим ва ҳайдовчига мурожаат қилдим:
 
-  Нима сабабдан трамвайни бу қадар секин ҳайдаяпсиз, аҳир бу ўз номи билан тезюрар трамвай эмасми?

-  Мени вақтим жуда кўп, шошилаётган бўлсангиз таксига чиқинг.

-  Жамоат транспортида нима сабабдан сигарета чекяпсиз, бу таъқиқланганку?

-  Бу мени шахсий кабинам ва мен ҳоҳлаган ишимниқилишга хаққим бор! (жаҳл билан).

-  Мени эса касбим журналист, шунга сиздан сўрашга ўзимни хақли деб билдим, тегишли жойларга шикоят қилишларидан қўрқмайсизми?

-  Кимлигинг билан мени нима ишим бор (сигарета чекишда давом этди).
 
Ўз бекатимга етиб келганимда менга айнан олд эшикни очиб беришини талабқилдим ва унинг қилмишлари устидан тегишли жойга шикоят қилишимни айтдим.
 
Ушбу ҳолат юзасидани трамвайда берилган ишонч телефонига 233 54 86 мурожаат қилдим. Улар шикоятимни ёзиб олишганлиги ва унга 10 кун ичида жавоб қайтарилишини маълум қилишди.

Бу билан ҳам қониқмай мазкур трамвай қарашли “Тошшаҳартрансхизмат” уюшмаси “Тошэлектротранс” давлат компаниясининг “2-трамвай депоси” ДУК директори ўринбосари Абдуғани Қаҳҳоров билан боғландим.
 
Унга воқеани борича сўзлаб берганимдан сўнг, у аслида трамвайда ҳайдовчининг чекишга умуман хаққи йўқлиги, янги трамвайларнинг оралиқ масофаси ўртача 9 дақиқалиги ва трамвайларининг барчаси соз ҳолатда эканлигини таъкидлади ва ҳайдовчига албатта тегишли чора кўрилишини маълум қилди.   
 
Биз эса ўз навбатида ушбу вазиятнинг қай тарзда ечим топганини кейинроқ хукмингизга ҳавола этамиз. Воқеалар ривожини биз билан кузатинг!

Лайло Рустамова



 
 
">
Гость
Гость
07 июл 2015 10:20
Гость
Гость
26 январ 2015 20:21
8 автобус хайдовчиларининг тартиби ундан хам ёмон, Чилонзор метроси бекатида жуда узок вакт туришади
Гость
Гость
24 феврал 2014 06:43
автор натижаси нима булди? кизик)
Гость
Гость
20 феврал 2014 12:11
tranmvoy voqiysia nima bo'ldi natijasi.  
aziz
aziz
24 январ 2014 21:24
shuning uchun Belgiyada tranvayni 85% ayollar xaydaydi do'tlarim toshkentda xam ayol tranvay xaydovchlar ko'pko'.
Гость
Гость
22 январ 2014 01:08
Bunday masuliyatsiz vijdonsiz hayvon haydovchilarni ishdan olish kerak, shu ishni yoqtiradigan masuliyatli haydovchilarni quyish kerak, yulovchilar tulayotgan puldan oylik olayabdi bunday hayvon haydovchilar, 
Гость
Гость
21 январ 2014 21:34
bularning hammasini tili bir, oldini olamiz deb aytadi qo'yadi, 3 yildan beri hech narsa qilolmayaptiku
Гость
Гость
20 январ 2014 16:16
Sizga uxshaganlar kupaysin.
Гость
Гость
08 январ 2014 19:38
juda maqul iw bulibdi 
Гость
Гость
28 декабр 2013 12:20
bu xolat endi sodir bulayotgani yo'qku, bir necha yildan beri shu xolat...