Индонезияда Рокатенда вулқони уйғонди: 6 киши ҳалок бўлган (видео)

Қўшилди: 14 август 2013 22:42
Кўрилди: 15973
Комментарии: 0
Индонезияда Рокатенда вулқони уйғонди: 6 киши ҳалок бўлган (видео)
Индонезиянинг шарқий қисмида жойлашган Кичик Зонд оролларидаги Рокатенда вулқони отилиши натижасида олти киши ҳаётдан кўз юмган.
Қарийб икки километр баландликка кул ва тутун отиб чиқарган вулқон эрта тонгда қирғоқбўйида жойлашган Рокироле қишлоғининг бир қисмини лава остида қолдирган. Воқеадан бир кун олдин Индонезия ҳукумати вулқон яқинида жойлашган аҳоли пунктларидан уч мингга яқин аҳолини эвакуация қилганди. 

Бироқ, шунга қарамасдан, ҳукуматнинг огоҳлантиришидан қўрқмаганлар ҳам бўлди. Оқибатда уларнинг олтитаси нобуд бўлди. Маълум бўлишича, ҳалок бўлганлар орасида уч нафар ёши катта киши ва иккита бола бўлган. Рокатенда Индонезиядаги 129 та уйғоқ вулқондан бири ҳисобланади. 

17 мингдан зиёд оролдан иборат архипелагда 240 миллионга яқин аҳоли истиқомат қилади. Индонезияликлар зилзила ва вулқон отилишларига кўникиб кетган, чунки уларнинг мамлакати Ер сайёрасининг сейсмик жиҳатдан энг фаол нуқталаридан бирида жойлашган.