Uzcard тўлов тизимининг янги логотипи тасдиқланди

Қўшилди: 29 декабр 2014 14:30
Кўрилди: 2875
Комментарии: 0
Uzcard тўлов тизимининг янги логотипи тасдиқланди
Uzcard банклараро чакана тўлов тизимининг Банклараро Мувофиқлаштирувчи Кенгаши навбатдаги мажлисида тўлов тизими логотипининг янги дизайни тасдиқланди. Бу ҳақда UzReport хабар берди.
Янги логотип Ўзбекистон миллий рамзларига хос бўлган ранглар мажмуи асосига қурилган. Логотип кўк ранг фонидаги «Uzcard» ёзувидан иборат. Ундаги «U» ҳарфи икки элементдан иборат, улардан бири бошқа ҳарфлар каби оқ рангда бўлса, иккинчиси қизил рангда бўлиб, у пластик карта чипини ифодалайди.
Фондаги кўк рангни тўлқинсимон оқ чизиқ кесиб ўтган, унинг пастки қисми эса яшил рангга бўялган.