АҚШ қирғоқларида дельфинлар оммавий тарзда нобуд бўлмоқда

Қўшилди: 14 август 2013 22:41
Кўрилди: 4450
Комментарии: 0
АҚШ қирғоқларида дельфинлар оммавий тарзда нобуд бўлмоқда
АҚШнинг Шарқий соҳилида афалин турига мансуб дельфинларнинг оммавий тарзда нобуд бўлаётгани қайд этилди.
Июль ойидан буён бу ерда 124 та ўлик жонивор топилган, бу бир йил ичидаги кўрсаткичдан 7 марта кўп. Дельфинларнинг деярли барчаси ўлик ҳолатда топилган, фақат еттитасигина қирғоққа ҳали тирик пайтида ташланган. 

Охирги бор бундай ҳолат ўтган асрнинг 80-йилларида кузатилганди, ўшанда вирусдан 700 та дельфин нобуд бўлган. Экспертлар ушбу сут эмизувчиларнинг ўлимига айнан инфекция сабабчи бўлиши мумкинлигини тахмин қилишмоқда. Нобуд бўлган дельфинларнинг тўқималаридан уларни тахминий ўлимга олиб келган касалликни қўзғатувчи вирус топилган. 

Жониворларнинг жасади очиб текширилганида, уларда ўпка шикастланиши борлиги аниқланган. Бироқ ҳозирча нобуд бўлган барча дельфинларни боғловчи умумий бир касаллик ёки жароҳат топилмаган.