Қуёшнинг магнит майдони “ағдарилади”

Қўшилди: 21 ноябр 2013 11:51
Кўрилди: 22565
Комментарии: 0
Қуёшнинг магнит майдони “ағдарилади”
Уч ҳафтадан кейинҚуёшнинг магнит майдони “ағдарилади”, унинг қутблари ўзаро жой алмашади.

Буҳақда НАСА агентлиги хабар беради. Қуёш қутбларининг ўзгариши ҳар 11 йилда содир бўлади.

Ушбу ҳодиса ерликлар учун одатий ҳодиса бўлиб, ваҳима учун ҳеч қандай сабаб йўқ. Шу билан бирга қутблар алмашган пайтда Қуёшда портлашлар сони ошади, бунинг натижасида
Ерга магнит бўронлари келади. Улар сунъий йўлдошлар ва электрон ускуналарда носозликларни келтириб чиқариши мумкин. Ҳозирча олимлар қутбларнинг нега ўзгаришини тушунтириб бера олмаяпти, шу боис бундай ҳодисаларни аниқ прогнозлашнинг имкони йўқ. 

Қутбларнинг ўзаро ўрин алмашишига Қуёш ичида ишлайдиган “динамо-машина” сабабчи деган гипотеза мавжуд. Қуёшда тахминан 700 минг километр чуқурликда плазма бўлиб, ўша ернинг ўзида магнит қутблари пайдо бўлади. Қуёш ўз ўқи атрофида айланади. Бунда қутблар ўзгараётган даврда модда қутбларга қараганда экваторда тезроқ ҳаракатланади. Ана шундай ҳаракат ҳисобига магнит чизиқлари айлана бошлайди, айланиш ўрамлари сони ортганида эса, у экваторга параллел равишда юзага чиқади. Шу тарзда, бир томондан жанубий қутб, иккинчи томондан эса шимолий қутб шаклланади.