Америкалик фуқаро уйини қуюн олиб кетаётганини видеога олди (ВИДЕО)

Қўшилди: 21 ноябр 2013 10:25
Кўрилди: 22218
Комментарии: 0
Америкалик фуқаро уйини қуюн олиб кетаётганини видеога олди (ВИДЕО)
Бир неча кун олдинАҚШнинг Ўрта Ғарб штатлари бўйлаб 65 та кучли қуюн ўтди. 8 нафар киши уларнинг қурбонига айланди. 

Торнадолардан бирини иллинойслик фуқаро суратга олишга муваффақ бўлди. Америка ОАВ уни омадли киши деб атамоқда.

Маълум бўлишича, КрисЛанкастер териси майда тилинган яралар билан қопланганини сезгунича камерани ўчирмаган – бўрон шамоли ҳавога синган ойна парчаларини кўтарган. Крис подвалга кириб олгандан сўнг бир дақиқа ўтар-ўтмас унинг уйидан ном-нишон қолмаган.
Қутқарувчилар қуюн уйни парчалаб ташлаганини айтади.