Террорчининг боши учун 10 миллион доллар ваъда қилинди

Қўшилди: 14 август 2013 22:40
Кўрилди: 7104
Комментарии: 0
Террорчининг боши учун 10 миллион доллар ваъда қилинди
Шанба куни Бағдодда содир этилган қўпорувчилик ҳаракатининг ташкилотчиларини ушлашга ёрдам берган кишига АҚШ давлат департаменти 10 миллион доллар мукофот пулини ваъда қилди.
Рамазон хайити нишонланаётган пайтда Ироқ пойтахтининг еттита ҳудудида портловчи моддалар билан тўлдирилган 15 та машина портлатиб юборилган. Ушбу қўпорувчилик ҳаракати оқибатида 80 киши ҳалок бўлган. Америкаликларнинг фикрича, бу терактларни “Ал-Қоида Ироқда” гуруҳи амалга оширган. Ушбу гуруҳни Абу Бакр ал-Бағдодий исмли шахс Суриядан туриб бошқаради.