128 ГБ хотирали биринчи смартфон сотувга чиқди

Қўшилди: 20 ноябр 2013 18:52
Кўрилди: 20882
Комментарии: 1
128 ГБ хотирали биринчи смартфон сотувга чиқди
Хитойда максимал комплектацияси 128 гигабайт доимий хотира ўрнатилишини кўзда тутувчи дунёдаги биринчи “Meizu MX3” смартфони сотувга чиқди. Бундан олдин бозорда хотирасининг максимал ҳажми 64 гигабайт бўлган модификацияларни кўриш мумкин эди.

Ҳозир харидорлар “Meizu MX3” версиясинигина харид қилишлари мумкин, холос. У “China Mobile” операторининг TD-SCDMA тармоғида ишлайди. 3G-алоқани қувватловчи “глобал” версия эса сотувга сал кейинроқ чиқарилади.

Мазкур аппарат ечими 1800x1080 пикселли 5,1 дюймли экран билан жиҳозланган бўлиб, частотаси 1,6 ГГц бўлган саккиз ядроли “Samsung Exynos 5” процессори асосида ишлайди (худди шундай процессор Samsung Galaxy S4 смартфонига ўрнатилган). Смарфоннинг оператив хотираси ҳажми 2 гигабайтни, доимий хотираси эса 16 дан 128 гигабайтни ташкил этади.

Қурилма нархига тўхталадиган бўлсак, “Meizu MX3” смартфонининг 128-гигабайтли версияси учун харидорлар қарийб 660 доллар тўлаши керак бўлади. 
Гость
Гость
29 декабр 2013 19:29
"ечим" эмас, "Сиғим" тўғрироқ бўлармиди