Қайси давлат органига мурожаатлар сони кўп?

Қўшилди: 14 август 2013 22:39
Кўрилди: 1242
Комментарии: 0
Қайси давлат органига мурожаатлар сони кўп?
Интерфаол хизмат кўрсатиш ягона порталида энг кўп мурожаат қилинаётган давлат органлари рейтинги тузилди.
http:G`G`my.gov.uz интерфаол хизмат кўрсатиш ягона порталининг рейтинги кўтарилди, деб хабар берилади лойиҳа расмий сайтида. Умуман ўтган вақт давомида портал орқали қилинган мурожаатлар сони 582 тага етган ҳамда улардан 367 таси кўриб чиқилган, 215 таси ўрганилмоқда.

Портал муаллифлари давлат муассасаларига мурожаат этиш бўйича порталлар рейтингини тақдим этдилар.

Унга кўра: 1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси;

2. Тошкент шаҳар ҳокимияти;

3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги;

4. Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялар қўмитаси;

5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги;

6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги 

порталлари юқори ўринни эгаллади.

Шу ўринда давлат ташкилотларининг ишонч хизматлари телефонлари ҳам ишга тушганини айтиш лозим. Бунда фойдаланувчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан телефон рақамлари орқали мурожаат этишлари ҳам мумкин бўлади, масъул шахслар уларнинг мурожаатномаларига жавоб берадилар.