Польша Ўзбекистонга $50 млн. кредит ажратади

Қўшилди: 20 ноябр 2013 18:17
Кўрилди: 16618
Комментарии: 0
Польша Ўзбекистонга $50 млн. кредит ажратади
Польша Ўзбекистонга 50 млн. АҚШ доллар ҳажмида имтиёзли кредит ажратишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Польшанинг Ўзбекистондаги элчихонаси савдо ва инвестицияга кўмак бериш бўлими раҳбари Славомир Стшалковски маълум қилди.

 Унинг таъкидлашича, икки давлат ўртасида иқтисодий ҳамкорлик бўйича бўлиб ўтган олтинчи Хукуматлараро комиссия йиғилишида Польша Ўзбекистонга 50 млн. АҚШ доллар ҳажмида кредит ажратмоқчи эканлигини тасдиқлаган, дея хабар беради UzDaily.uz. Айни дамда томонлар мазкур йўналишда музокаралар олиб боришмоқда. Стшалковскининг айтишича, мазкур кредит икки томон учун ҳам жуда фойдали бўлиб, давлатлар ўртасидаги товар айланмасини ўсишига ёрдам беради. Унинг айтишича, кредит шартномаси деярли тайёр, аммо томонлар объектлар рўйҳатини тасдиқлашлари керак. Кредит тақдим этилишига доир ишлар олти ой давомида ниҳоясига етиши кўзда тутилмоқда. Таъкидлаш жоизки, 2012 йил натижаларига кўра иккитомонлама савдо ҳажми 35,9% ўсган ва 148,3 млн АҚШ долларни ташкил қилган. Жорий йилнинг 9 ойида товар айланмаси 127,6 млн. АҚШ долларни ташкил қилган.