Миш-мишларга жавоб: Ёқилғи нархи ошмайди

Қўшилди: 14 август 2014 11:00
Кўрилди: 5907
Комментарии: 2
Миш-мишларга жавоб: Ёқилғи нархи ошмайди
“Ўзнефтмаҳсулот” акционерлик компанияси ёқилғи нархи ошишини рад этди. Бу хақда компаниянинг расмий сайтида маълум қилинди.
"Ҳурматли юртдошлар! Маълумки, сўнгги кунларда республикамиздаги, шу жумладан, Тошкент шаҳридаги бир неча ёқилғи қуйиш шахобчаларида юзага келган навбатлар ортидан аҳолида баъзи хавотирлар юзага келди. Натижада, “ёқилғи-мой материаллари етишмовчилиги ортидан ёқилғи нархлари ҳам ошади”, деган асоссиз гаплар пайдо бўлди. Республикамизда жаҳон стандартларига жавоб берувчи ёқилғи-мой материаллари узлуксиз равишда ишлаб чиқарилади ва ёқилғи билан таъминлаш бўйича муаммолар мавжуд эмас”, дейилади расмий хабарда.
Шу муносабат билан “Ўзнефтмаҳсулот” АК юртдошларимизни ваҳимага тушмасликка ва ёқилғи етишмовчилиги боис нарх-навонинг ҳам ошишига доир турли миш-мишларга эътибор бермасликка чақирди.
">
Гость
Гость
22 август 2014 08:48
jizzaxda propaning narxi 1600 benzin yoqilg'isi narxi xali o'zgarishsiz turibdi.
Гость
Гость
20 август 2014 17:35
Сурхондарёда пропанннинг нархи 2000 сўм