Олимлар эркакларга катта бурун нега кераклигини аниқлади

Қўшилди: 20 ноябр 2013 18:10
Кўрилди: 23148
Комментарии: 0
Олимлар эркакларга катта бурун нега кераклигини аниқлади
АҚШнинг Айова университети олимлари нега эркакларга катта бурун кераклигини аниқлади.

Уларнинг фикрича, эркаклар бурнининг ўлчами кислородга бўлган каттароқ эҳтиёж билан бевосита боғлиқ. Олимлар ушбу боғлиқлик  эркаклардаги мушак массаси билан шартланганини қайд этади. У аёлларникидан анчагина кўп бўлиб, кўпроқ қувват ва кислородни талаб қилади. Бундан ташқари, тадқиқотчилар бурун ўсиши ва балоғатга етишни ҳам ўзаро боғламоқда: ўғил болаларда 11 ёшда мушак массаси ва бурун ўсиши тезлашади, қизларда эса ушбу жараён кузатилмайди.