Ўзбек киноактрисаси энди Қирғизистонда суратга тушмоқда

Қўшилди: 20 ноябр 2013 18:07
Кўрилди: 18733
Комментарии: 0
Ўзбек киноактрисаси энди Қирғизистонда суратга тушмоқда
Истеъдодли ўзбек киноактрисаларидан бири бўлган Шахзода Матчонова Қирғизистоннинг MKS-Project компанияси томонидан суратга олинган "Туман" тўлиқ метражли бадиий фильмида бош рол ижро этди.

Қирғиз киноижодкорларнинг айтишларича, янги кинокартина экран юзини декабр ойида кўради. Бу ҳақда 12uz.com хабар беради.

Таъкидлаш жоизки, ушбу рол Матчонованинг Қирғизистон кинематографиясидаги иккинчи роли бўлиб, аввалроқ актриса Ситора Фармонова билан биргаликда 25-қисмдан иборат "Обшага" ("Ётоқхона") телесериалида суратга тушган эди.
">