Учта дам олиш маскани кимошди савдосига қўйилди

Қўшилди: 21 июл 2014 10:44
Кўрилди: 9291
Комментарии: 0
Учта дам олиш маскани кимошди савдосига қўйилди
2014 йилнинг сўнггига қадар йўлга қўйилиши режалаштирилган кимошди савдосида Тошкент вилоятида жойлашган қуйидаги дам олиш масканлари сотувга қўйилади: "Боғишамол" (Қибрай тумани), "Малика" ва "Узэлектромонтаж" ОАЖ (Бўстонлиқ тумани). Бу ҳақда uz24.uz хабар беради.
Фойдаланилмаётган ушбу дам олиш масканларининг кимошди савдоси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 3 июлдаги "Давлат мулки объектларини кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига сотиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига кўра йўлга қўйилмоқда.