Ўзбекистонда иккинчи шакар заводи қурилади

Қўшилди: 30 июн 2014 15:04
Кўрилди: 6931
Комментарии: 2
Ўзбекистонда иккинчи шакар заводи қурилади
Тошкент вилоятида жойлашган “Ангрен” махсус индустриал зонаси ҳудудида янги замонавий шакар заводи ишга тушади.
 

Янги корхонанинг қуввати суткасига 1000 тоннани ташкил қилади. “Ангрен шакар” МЧЖ чет эл корхонаси шу йилнинг учинчи чорагида янги ишга тушади.

Мазкур лойиҳа доирасида заводни қуриш даврига олиб кирилаётган ускуналар учун уч йил муддатга божхона тўловларидан озод этилади.
 
Ҳозирда мазкур объектда қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилмоқда. Республикада шакар ишлаб чиқарувчи иккинчи замонавий заводнинг қурилиши (биринчиси Хоразм вилоятида жойлашган) шакар импорт қилишни камайтириб, бозорни тўла қамраб олади.
 
Гость
Гость
08 июл 2014 20:19
3100 sumga tushiringlar
Гость
Гость
01 июл 2014 12:28
juda yahshi yangilik bu, tezroq qurilsin , bir kilogram shakar narhi 6000 sumga chiqdi.