GM Uzbekistan Россияда машиналар сотувини камайтирди

Қўшилди: 14 август 2013 22:36
Кўрилди: 18705
Комментарии: 0
GM Uzbekistan Россияда машиналар сотувини камайтирди
"GM Uzbekistan" қўшма корхонаси 2013 йилнинг январ-июл ойида ўтган йилнинг шу дарига нисбатан Россияда камроқ машина сотди. 

Агар 2012 йилнинг биринчи ярмида Россияда 50549 ўзбек автоси сотилган бўлса, бу йил ушбу кўрсаткич 38%га камайиб 31182 донани ташкил этган, деб ёзади Европа бизнеси Ассациациясининг автомобиль ишлаб чиқарувчилар қўмитасига таянган Uzdaily нашри.

Қўмита берган маълумотларга кўра, 2013 йилнинг июлида "GM Uzbekistan" қўшма корхонасининг Россиядаги автомобил савдосии 51%га пасайиб, 9103 тадан 3908 донага тушган. 

Жумладан, Nexia маркасидаги машиналар сотуви январ-июлда - 42% га (17622дона) ва июлда - 64%га (2,106 минг дона) камайган. Қолгани Matiz ҳисобига (январ-июл – 13,56 минг дона, июлда – 1802 дона) тўғри келади.

2013 йил июл ойи якунига кўра, "GM Uzbekistan" қўшма корхонаси Россияда авто сотуви бўйича 14 - ўринда бормоқда. Nexia эса энг харидоргир машиналар орасида 24 - ўринда қайд этилган
">