МТС:"Келиша олсак, шу йил Ўзбекистонга қайтамиз"

Қўшилди: 23 май 2014 09:50
Кўрилди: 5929
Комментарии: 6
МТС:"Келиша олсак, шу йил Ўзбекистонга қайтамиз"
Россиянинг МТС уяли алоқа оператори Ўзбекистон ҳукумати билан мамлакатда ўз фаолиятини яна тиклаш тўғрисида деярли келишиб олди. 

Бундан ташқари МТС маҳаллий компания улушидан Ўзбекистонга ҳам бериши мумкин. РИА агентлигининг хабар қилишича, бу ҳақда МТСни назорат қилувчи Система  компанияси раҳбари ва эгаси Владимир Евтушенков журналистларга маълум қилган. 

“Биз барча келишувларга эришдик, фақатгина амалга оширса бўладиган яна битта шарт қолди. Улар қайтишимизни жуда ҳам исташмоқда. Келиша олсак, шу йили қайтамиз,-дейди Евтушенков. 

Эслатиб ўтамиз, 2012 йилнинг июль ойида  МТСнинг Ўзбекистондаги шўъбаси  Уздунробита операторининг лицензияси қайтариб олинган эди. Ўшанда компанияга 600 млн АҚШ доллар миқдорида даъволар қўйилган, оператор раҳбариятига нисбатан эса жиноий иш очилган эди. Ушбу жаримани тўлай олмаслик муносабати билан 2013 йилнинг январида  Уздунробита банкрот бўлгани ҳақида маълум қилган.
МТСнинг Ўзбекистонга қайтиш муддати аниқ маълум қилинмаган.

Гость
Гость
04 июн 2014 18:10
Seni sog'indik MTS juda juda
Гость
Гость
04 июн 2014 16:15
borligingham yuqligingham bilinmaydi sani
Гость
Гость
29 май 2014 22:50
 Tezroq qayt sanga yetadigani yo''
Гость
Гость
27 май 2014 16:14
MTS yo'qol O'zbekistonga keraging yo'q
Гость
Гость
26 май 2014 12:55
MTS tezroq qayt qadring juda bilinvotdi
Гость
Гость
26 май 2014 08:57
тезрок келса буларди.