Гаага суди Камбоджа ва Таиланд ўртасидаги низони ҳал этди

Қўшилди: 14 ноябр 2013 17:15
Кўрилди: 1187
Комментарии: 0
Гаага суди Камбоджа ва Таиланд ўртасидаги низони ҳал этди
Гаага Халқаро суди Таиланд ва Камбоджа ўртасидаги ҳудудий низо бўйича қарор қабул қилди. 

Қадимий Преахвихеа ибодатхонаси ёнида жойлашган ушбу низоли ер участкаси камбоджаликларга берилди.  
Камбоджа ҳукумати Халқаро суднинг 1962 йил 15 июндаги ибодатхонага доир ҳукмини тушунтириб бериш илтимоси билан БМТнинг олий суд инстанциясига мурожаат қилганди. Ўшанда суд Преахвихеа тарихий-маданий ёдгорлигини ушбу мамлакат юрисдикциясига ўтказган. Бироқ ибодатхона атрофидаги 4,6 километр квадрат келадиган майдон яна мамлакатлар орасидаги низога сабабчи бўлди.

Қайд этиб ўтамиз, низоли ер участкаси Фу Макхуа чегара ҳудудида жойлашган бўлиб, Таиланд томонидан тепаликлардан ва Камбоджа томонидан пасттекисликлардан иборат. 2008 йили ибодатхона айнан Камбоджада жойлашган объект сифатида ЮНЕСКОнинг жаҳон маданий мероси рўйхатига киритилди. Бироқ Таиланд барибир ушбу ҳудудга даъво қилишда давом этди. Худди шу йили низо кескин тус олиши туфайли қўшни мамлакатлар бир-бирига нисбатан қуролли куч ишлатишгача борди.