Ўзбекистонда кўмир саноати илмий-тадқиқот ва лойиҳалаш институти ташкил этилади

Қўшилди: 12 ноябр 2013 14:41
Кўрилди: 8091
Комментарии: 0
Ўзбекистонда кўмир саноати илмий-тадқиқот ва лойиҳалаш институти ташкил этилади
Мамлакатимизда кўмир саноатини ривожлантириш, унинг лойиҳа базасини мустаҳкамлаш, амалдаги кўмир конларини қуриш, модернизация қилиш ва таъмирлаш бўйича лойиҳа ҳужжатлари сифатини яхшилаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30 октябрда қабул қилинган МЧЖ “Ўзбек кўмир саноати илмий-тадқиқот ва лойиҳалаш институти МЧЖ ташкил этиш чора тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди ва институтни ривожлантиришнинг аниқ йўналишлари белгилаб берилди. 

Ҳужжатга мувофиқ, “Кўмирлойиҳа LTD” МЧЖ “Ўзбек кўмир саноати илмий-текшириш ва лойиҳалаш институти"га айлантирилади. Янги муассасада 94 нафар ходим фаолият юритади, бу ҳақда norma.uz хабар беради.

Қарорга асосан Институт мавжуд кўмирконларини қурилиш, модернизация қилиш бўйича лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаш, техник, технологик ва лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш, мавжуд корхоналарни модернизация қилиш, лойиҳалаштирилаётган объектларда муҳандислик ишларни амалга ошириш каби кўпгина фаолият турлари билан шуғулланади.

“Ўзкўмирсаноат” ИТЛИ фаолиятини молиялаштириш буюртмачилар, ўз фаолияти орқали топилган маблағлар, халқаро молия ва донорлик ташкилотлари грантлари, вазирлик ва идораларнинг маблағлари ҳисобига амалга оширилади. Қарорда янги институт Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида жойлашиши белгилаб қўйилган.