Ўзбекистон темирйўлчилари йўлларини Эронгача узайтиришмоқчи

Қўшилди: 12 ноябр 2013 14:30
Кўрилди: 15230
Комментарии: 0
Ўзбекистон темирйўлчилари йўлларини Эронгача узайтиришмоқчи
“Ўзбекистон темир йўллари” ДАТК бошқарув раиси Ачилбой Раматовнинг “Правда востока” нашрига берган интервьюсида, мамлакат темир йўлларининг халқаро йўналишлари ривожланиши ҳақида гапирди. 

Компания раҳбарининг сўзларига қараганда, айни дамда ўзбек темирйўлчилари томонидан Афғонистон худудида 106 км йўл ёткизилган Келгусида мазкур коридорни Форс бўғози портларигача чиқиш истиқболи билан Эронгача узайтириш кўзда тутилган.

Жорий йилнинг ўтган даврида "Ўзбекистон темир йўллари" ДАТК томонидан 13,9 миллиондан ортиқ йўловчига хизмат кўрсатилди. Компаниянинг темирйўл станцияларидан 47,5 миллион тонна юк жўнатилди. Бундан ташқари 5,9 миллиондан ортиқ транзит юклари ўтказилган, 7,8 миллион тонна юк импорт ва 5,5 миллиона юк экспорт қилинган.

Аввал хабар берганимиздек яқинда “Ўзбекистон темир йўллари” ДАТК Хитойда ишлаб чиқарилган еттита янги O'ZEL русумли электровозини ҳарид қилди. Мазкур электровозлар тоғ худудларида ишлашга мослаштирилган бўлиб, асосан “Мароқанд-Қарши-Термез” темир йўлларининг электрлашган участкаларида қатнайди.

Электровозлар “Локомотив паркини янгилаш. 11 та секция юк электровозларини ҳарид қилиш” лойиҳаси доирасида ҳарид қилиняпти. Лойиҳа қиймати 47,3 млн долларни ташкил қилади. Шартномани молиялаштириш Хитой Эксимбанкининг 42 млн доллар кредити ва компаниянинг ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилади. Юк электровозлари CNTIC ва CNRDLRC консорциумлари томонидан етказиб берилди.

Ўзбекистон темирйўлчиларининг Хитой компанияси вакиллари билан ҳамкорликдаги лойиҳалари ёрдамида, "Ўзбекистон темир йўллари" ДАТКнинг локомотив парки  34 янги замонавий электровоз билан янгиланди, йил оҳиригача эса уларнинг сони 38 тага кўпаяди. 2015 йил оҳиригача компания локомотив парки 70 фоизга янгиланади. 1994 йил 7 ноябр куни Давлатимиз раҳбари Қарори билан ташкил этилган "Ўзбекистан темир йўллари"нинг бугунги кунда асосий йўл узунлиги 3645 километрдан ошади. Компаниянинг йиллик юк айрибошлаш ҳажми бошқа транспорт турларининг мазкур фаолиятидан 90 фоизга кўп.