Gentra автомобилларини йиғишга киришилди

Қўшилди: 12 ноябр 2013 12:28
Кўрилди: 18131
Комментарии: 0
Gentra автомобилларини йиғишга киришилди
"GM Uzbekistan" қўшма корхонаси Chevrolet Gentra автомобилларини йиғишга киришди. Бу ҳақда РИА Новости агентлигига корхона вакили хабар берган. 

"Gentra нинг биринчи партиясини Россияга тест учун юбордик, декабрда эса йирик ҳажмдаги буюртмаларни етказиб беришга киришамиз", - дейди манбаа. Унинг сўзларига кўра, янги моделнинг 90% Россия ва МДҲнинг бошқа мамлакатларига экспорт қилинади.
Ушбу янги модель тўрт цилиндрли, 1,5 литрли ва 105 от кучига эга бўлган DOHC двигатели билан жиҳозланган. Gentra машиналаридан йилига 20 мингта ишлаб чиқариш кўзда тутилган. Лойиҳа қиймати 23,4 миллион АҚШ доллари ва у GM Uzbekistan корхонасининг ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
">