Nexia автомобили уч мамлакатда энг оммабоп деб тан олинди

Қўшилди: 21 апрел 2014 15:35
Кўрилди: 10639
Комментарии: 2
Nexia автомобили уч мамлакатда энг оммабоп деб тан олинди
«Best Selling Cars» нашри Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган Nexia автомобилини Арманистон, Тожикистон ва Ўзбекистонда энг оммабоп машина, деб топди.

Журналнинг 2013 йилги рейтинги бўйича, ушбу автомобил энг кўп сотилган мамлакатлар Арманистон, Тожикистон ва Ўзбекистондир, дея хабар беради 12news.uz.

Нашр мутахассисларининг хулосаси 160 мамлакатда 58 турдаги автомоблилларни солиштириш натижасида келиб чиққан.

Ўтган йили GM-Uzbekistan корхонасида 30 431 дона Nexia автомобили ишлаб чиқарилган.
 
Гость
Гость
22 апрел 2014 21:06
Гость
Гость
22 апрел 2014 21:06
Men ham nexiali bulishni juda-juda orzu qilmoqdaman