“Nokia” кичкина Windows-планшет устида ишламоқда

Қўшилди: 12 ноябр 2013 12:19
Кўрилди: 16506
Комментарии: 0
“Nokia” кичкина Windows-планшет устида ишламоқда
“Nokia” компанияси “Lumia” линиясига кирувчи навбатдаги Windows-планшет устида ишламоқда. “The Verge” нашри тарқатган хабарга кўра, қурилмага “Illusionist” код номи берилган. Унинг релизи келаси йил бошига режалаштирилган.

Олинган маълумотларга қараганда, "Illusionist” 8 дюймли экран билан жиҳозланади, унинг асосида эса "Qualcomm” процессори ётади. Ушбу қурилма, “Lumia 2520” каби “Windows RT 8.1” операцион тизимида ишлайди. Бу эса гаджет фақат “Windows Store”даги “плитка”ли иловалар билан мослашувга эга бўлишини англатади. Унда фақат “Microsoft Office” дастуридан фойдаланиш мумкин бўлади.
Умуман олганда эса, келаси йил чиқиши режалаштирилаётган “Nokia” қурилмалари бозорда узоқ турмаслиги мумкин. Гап шундаки, 2014 йил бошида “Microsoft” томонидан “Nokia”нинг “мобил” бизнесини сотиб олиш бўйича битими ёпилади. Мазкур қурилма бошқарувчи органлар томонидан маъқулланиши учун иккала компания ҳозирча бир-бири билан ҳамкорлик қилиши тақиқланган, шу боис улар маҳсулотларни чиқариш бўйича олдинги режаларга амал қилишига тўғри келмоқда.