Хиллари Клинтонга Лас-Вегасда пойабзал отишди (ВИДЕО)

Қўшилди: 11 апрел 2014 10:43
Кўрилди: 11724
Комментарии: 0
Хиллари Клинтонга Лас-Вегасда пойабзал отишди (ВИДЕО)
Хиллари Клинтон ноодатий норозилик чиқишлари билан тўқнаш келган навбатдаги сиёсатчи бўлди.

Лас-Вегасдаги Мандалай бэй меҳмонхонасида собиқ бош котибнинг маърузаси пайтида унга пойабзал отишди. 

Ушбу ишни амалга оширган аёл қўлга олинган, ҳозирда унинг ҳаракати сабаблари номаълум. Хиллари Клинтонга ҳеч қандай зарар етмаган, аксинча у ушбу ноқулай вазиятни ҳазил билан қабул қилган. Бу ҳақда ИТАР-ТАСС ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

Эслатиб ўтамиз, Хиллари Клинтон ҳамда президент ўринбосари Жозеф Байден демократик партия томонидан 2016 йили бўлиб ўтадиган АҚШ президентлиги сайловларида энг асосий номзодлардан ҳисобланишмоқда. 

Яқин шарқ мамлакатларида пойабзал улоқтирилиши отилган шахснинг умуман ҳурматга лойиқ эмаслигини англатади. Илк бор пойабзал Ироқда Жорж Буш томон отилган эди.

Шундай вазиятга дуч келганлар рўйҳатига Хитой бош вазири Вэнь Цзябао, Грузия собиқ президенти Михаил Саакашвили, Туркия бош вазири Ражаб Тайип Эрдўған, Австралия собиқ бош вазири Жон Говад, Эрон собиқ президенти Маҳмуд Ахмадинежадлар ҳам кирган.