Иш жараёнида ҳайдовчига тухмат қилган ЙПХ ходимининг ҳаракати видеога муҳрланди (ВИДЕО)

Қўшилди: 08 апрел 2014 11:11
Кўрилди: 10369
Комментарии: 8
Иш жараёнида ҳайдовчига тухмат қилган ЙПХ ходимининг ҳаракати видеога муҳрланди (ВИДЕО)
ИИВ йўл патрул хизмати ходимининг хизмат жараёнида ҳайдовчи билан қилган ноқонуний ҳаракати туширилган видеолавҳа Facebookнинг Водители Ташкента гуруҳида пайдо бўлди.

Ушбу лавҳада даставвал ўзини таништиришни истамаган ЙПХ ходимининг ҳайдовчига нисбатан қилган қўпол ҳаракати акс этган. 

Ҳайдовчини тўхтатган ходим унга тўхтатганининг сабабини аввалига айтишни истамайди кейин эса у Ўзбекистон миллицияси эканлигини ҳамда унга ҳайдовчининг қаршилик кўрсатишга ҳеч қандай хаққи йўқлигини айтади.

Анча тортишувдан кейин ўз гувоҳномасини тақдим этган кичик сержант Эрпастиев Бахтиёр Муҳаммадиевич, ҳайдовчи машинасини очиб, унга куч ишлатмоқчи бўлади.

Бизни ҳайратга солгани, Ўзбекистон миллициясиман деб ўзини таништирган ЙПХ ходимининг фуқарога нисбатан тухмат қилгани ва қалтис сўкинишда айблагани бўлди, ваҳоланки, видеода бунинг акси намоён бўлган.

Видеотасмани қуйидаги ҳаволада томоша қилиш мумкин.

Ушбу видеолавҳадан хулоса чиқариш ҳар кимнинг ўзига ҳавола. Бизнинг хулоса эса гуруч курмаксиз бўлмайди...
Гость
Гость
05 декабр 2014 20:04
Гость
Гость
09 апрел 2014 08:50
ДАН ходимини тухмат қилган жойигача бўлган вазиятга эътибор беринг. Ҳозир ҳамма видеоёзувни охирги жойига ёпишвоган, аслида унгача бўлган жараёнга ҳам изоҳ қолдиринглар. Тўғри, ГАИ ходими тухмат қилганди ўшатта, лекин буерда ҳайдовчи ҳам "тоза" эмас.
Гость
Гость
08 апрел 2014 19:06
Bu quqon gai hodimiku.
Гость
Гость
08 апрел 2014 19:00
bu voqiada kim aypdor.kim qanaqa yul tutishi kerak edi.
Гость
Гость
08 апрел 2014 13:34
Ccылка дегани ўзбекчада ҳавола дегани, ўша сўзни боссангиз видеони кўра олишингиз мумкин. Эй қойилеее...
Гость
Гость
08 апрел 2014 13:33
bo'tta haydovchi ne prav bo'lishi mumkin lekin, DAN hodimini bunaqa tuhmat qilishi asbiylashishi bu vobshe uni ishdan chetlatish kere
Гость
Гость
08 апрел 2014 13:31
Ҳавола диган сўзи босин ўтади
Гость
Гость
08 апрел 2014 13:08
қани видео???  "Видеотасмани қуйидаги ҳаволада томоша қилиш мумкин."-дегани нимаси бу? Ҳеч бўлмаса ссилкаси ҳам йўқ?!  Эй қойилэээ Админларга.