Йирик компаниялар “Google”ни судга берди

Қўшилди: 12 ноябр 2013 12:17
Кўрилди: 3331
Комментарии: 0
Йирик компаниялар “Google”ни судга берди
“Rockstar” консорциумига кирувчи “Microsoft”, “Apple”, “Ericsson”, “Sony” ва “BlackBerry” компаниялари “LG”, “HTC”, “Huawei”, “Samsung”, “Asustek”, “ZTE” ва “Pantech” компанияларини патент ҳуқуқларини бузганликда айблаб, судга берди. Мазкур иш билан ҳозир Техас Округ суди шуғулланмоқда.
“Rockstar” консорциуми “Google” корпорацияси пайдо бўлишидан олдиноқ контекстли реклама бўйича олтита патентни бузишга улгурганини билдирди. Оддий тил билан айтганда, “Google” компанияси фойдаланувчи қидирув сўровини киритганидан кейин рекламани чиқариш имконини берувчи тизимдан фойдаланган.
Бундан ташқари, “Rockstar” консорциуми “Android” операцион тизимида ишловчи гаджетларни ишлаб чиқарадиган бошқа қатор компанияларни ҳам судга берди. Улар интернет-протокол фильтри, график интерфейс учун навигация воситаси, хабарларнинг интеграциялашган маркази ва бошқа функцияларга бўлган патент ҳуқуқларини бузганликда айбланмоқда. 
Қайд этиб ўтамиз, “Google” излаш тизими йилига камида 50 миллиард доллар пул ишлайди. Мазкур корпорация патент ҳуқуқларини бузган ҳолда бегоналарнинг ютуқларидан фойдаланаётганига “Rockstar”нинг ишончи комил.