Футболчиларимиз майдонни ёмон кўради ёхуд футболни ҳам шеваларга бўлвордик!

Қўшилди: 20 март 2014 13:09
Кўрилди: 3446
Комментарии: 4
Футболчиларимиз майдонни ёмон кўради ёхуд футболни ҳам шеваларга бўлвордик!
     Кеча бўлиб ўтган Осиё чемпионлар лигасининг 3-тур учрашувидан кейин, “Бунёдкор” футболчилари очиқсасига кимгадир қасд қилган ҳолда умуман ўйнамади. Ўзи одатда жамоаларимиз бундай ўйинларда ўз дарвозаларидан гол ўтказиб юборганидан сўнг “тормоз” бўлиб қоладилар. Балки улар ўша паллада мағлуб бўлдик, деб ўйласалар керак. “Фулад” клуби ёш ва ҳали ҳалқаро ўйинларда тажрибаси йўқ бўлса-да, аммо улар чинакамига жонини бердилар. Тўғрисини айтганда меҳмонларга дуранг ҳам етарди. Бироқ рақибнинг бўшлигидан фойдаланган эронликлар ўзлари истаган ўйинни кўрсатди. Қисқача айтганда кеча рақиблар “қалдирғочларнинг” қанотини кесиб қўйди. Учрашувни кузата туриб шу ҳам ўйинми,  футболчилар  Миржалол Қосимовга қарши бормоқдами дейиш мумкин эди. Аҳир улар бош мураббий учун эмас, балки халқи учун футбол ўйнашлари керак-у. Ҳа бу “Бунёдкор”чилар “Қизилқум” ёки “Нефтчи” билан ўйнамаяпти-ку. Нима қилганда ҳам жамоа футболчилари барчасини чиппакка чиқармоқда. Бу футболчиларга мураббийлар тарбия бера олишмаган бўлса, уларнинг оталари айтмайдими, “эй ўғлим сенга бутун ҳалқ қараб турибди, сен Ватанинг учун, оиланг учун яхши футбол ўйнагин. Сен шу футболдан нон емоқдасан ва яҳши яшамоқдасан” деб. Ҳа, йўқ. Агар уларга бу сўзлар ўз яқинлари томонидан айтилганда биз Осиёнинг биринчи жамоаси бўлиб юрган бўлардик. Миржалол  Қосимовнинг кўрсатмаларига қўл учида “хўп” деб ўзини билганини қилаётган футболчиларни жазолаш керакдур. Уларнинг бундай қониқарсиз ўйинларидан келажак авлод қандай хулоса чиқаришини ўйлаб кўраверинг...

  Ўйлаб кўрсам, футбол ҳам тилдаги шева каби шеваларга бўлинар экан. Чунки ҳар бир футболчини ўзига яраша ўйини ва услуби бор. Буни ундан бошқа ҳеч ким билмайди. Худди Хоразмлик ва Тошкентлик ўзаро гаплашганда бир-бирларини тушуниши қийин бўлгандай, футболда ҳам азаматларимиз хеч бир-бировини тушуна олмай хуноб бўлмоқда. Шу боисдан ана шу футбол шевасини тўғирлаш учун ёшларни бир мактабда 8-9 ёшидан жам қилиб тарбиялаш керак. Улар асосида керак бўлса битта жамоа ташкил қилиб биринчиликларда ҳам ўйнатиш лозим. Ана ўшалардан кейин терма жамоа тузилади. Бундан бошқа чора қолмадиёв. Футболчилар легионер ҳам бўлиб кўрмоқда, бундан ташқари Олий лигамизда рақобатлашидан 3-4 жамоа ҳам тузилди. Бироқ уларнинг уёқдан, буёқдан термага йиғгунича вақт кетмоқда. Бундан ташқари улар ўзаро бир-бирини тушуниб бир бутун жамоа бўлгунча кеч бўлиб қолмоқда. Буни футбол шеваси дейиш мумкин. Юқорида айтганимдек, терма жамоа ва жамоаларда келишмовчиликлар юз бермаслиги учун ҳам футбол шевасини битта қилиш керак...

 Бизнинг Япония ёки Жанубий  Кореядан умуман кам жойимиз йўқ аслида. Улардан кўра жисмонан бақувват, керак бўлса онги ҳам юксак бўлган футболчилар нимага энди доим ўз олдига қўйилган мақсадга эриша олмайди? Ахир улар ойлик олаётганда хеч адашмайдику. Қани уларга кам маош тўлансин, қанақа уруш-жанжал қилиб, матбуотга йиғлайди. Ҳа, футбол ўйнаганда ҳам улар мана шундай жирракилик қилиб рақибларини ер тишлатсин. Яна мен марҳум қизиқчи Хожибой Тожибоевнинг хажвияларидан бир парча келтираман: “Тупуриб юборардиму ҳамма қараб турибдику” дейдику. Мана шу хажвия айнан футболчилар учун аталгандек гўё. Хуллас, яна айтаман. Зўр футболчи қолдими бизда? Мана энди мураббийлар, ҳакамлар эмас, балки футболчиларни ҳам жазолаш керак.  Олий лига клубларимизнинг мутасаддилари эса терма жамоа ўйинларида жонини бер деб, футболчиларга уқтирсин. “Ҳадеб ўзингни ая, эртага жароҳат олсанг клуб қийналади, кейин ўзингга ҳам қийин бўлади, терма жамоада уёқдан- буёққа югуриб турсанг бўлди, шуни ўзи етади” деган гаплар у бу ким томонидан айтилса, улар футбол душмани бўлади...Яна айтаман терма жамоадаги омадсизликлар клубларимизга ўтмоқда. Бу кетишда академия тарбияланувчилари ҳам акалари каби бўлиб қолади.  

   Сўнгги сўз. Бир фаррош қийналиб, эгилиб, катта меҳнат қилиб жуда оз маош олади. Футболчилар мазза қилиб ҳафтада бир ўйини учун миллионлаб олмоқда. Майли қандини урсин. Бироқ пулларни ҳавога совуришдан олдин хомийлар яхшилаб ўйлаб кўрсинлар...  Хаттоки бизда уларнинг ойлиги ва трансфери ҳам сир тутилади. Агар бу сир очилса,  нега улар қайси ўйини учун шунча пул олади деб, кўпчилик норозилик билдиради. Шундай экан, футболчилар фаррош бўлмаганидан кейин жонини жабборга бериб ўйнаши керак. Бизда мухлислар одобли ва интизомли. Колумбия, Мексика давлатларида футболчилар шундай ўйин кўрсатсалар, улар “кўча” қоидасига кўра жазоланади. Хўш, барчани шарманда қилаётган футболчиларимиз тез орада матонат билан ўйнайдилар деб қоламиз. Агар чиройли ўйин керак бўлса, улар Ўзбекистон Ампутантлар термасининг ушбу йилда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатидаги учрашувларини кузатсинлар. Зеро улар бундан хулоса чиқариб, қандай ғалабага эришиш йўлларини излаб кўрарлар. Халқи, Ватани учун тер тўкадиган футболчилар сафи кенгаяди  деб умид қиламиз.

Жамшид Ҳожиакбаров

Гость
Гость
28 март 2014 11:08
Futbolchilatni beti qotib ketgan ularga farqi yengilsa xam xech nima bulmaganda tirjayib yurishaveradi
Гость
Гость
22 март 2014 10:07
Xa xojiakbar aka biladi lekin aytmidi etsa siz etgan "axborot olish xaqidagi "qonunni buzgan bolardi. Faqat tan olib etish kerar siz xaqiqatni etgans bu rost gap. Bula Milliy taomlada ayrim jamoala kelib kerilib butilka butilka aro ichishni chakishni biladi . ex gapirsa gap ko'p. afsus bulaga gap... .
Гость
Гость
22 март 2014 08:56
Футбол клубларини хусусийлаштириб, футболчиларга ўйинига қараб ойлик тўлаш керак. Шунда сал юлдузлик касалидан тузалишадими
Гость
Гость
20 март 2014 23:13
Жамшид Ҳожиакбаров Агар канча маош олишларини сиз билсангиз айтинг. Журналист дегани халкнинг огзи булмайдими. Яшириб хар сафар айтмайсиз. Утган сафар хам маколангизни укиган эдик. У ерда хам маош хакида айтган эдингиз бу сафар хам. Агар сиз халкни уйлайдиган фидойи булсангиз ахборот олиш хакидаги конунни бузаяпсиз.