Валуев Кличко билан жанг қилишдан бош тортди

Қўшилди: 14 март 2014 10:51
Кўрилди: 12404
Комментарии: 0
Валуев Кличко билан жанг қилишдан бош тортди
Россиялик боксчи ҳамда депутат Николай Валуев Виталий Кличкони ринггга чақирмади.

“Ҳозирги кунда Виталий машғулот қиляптими ёки йўқ, буни билмайман. Мен катта спорт билан ҳайрлашганман ва шу сабабдан ярим спорт ва ярим сиёсий гаплар айтмаган бўлар эдим",-дейди Валуев Қримдаги матбуот анжуманида.
"Жанг масаласи кўтарилганда, мен бу ерда турмай, спорт залида Кличкога қарши жангга тайёргарлик кўраётган бўлар эдим. Ким бир вақтнинг ўзида ҳам сиёсий фаолият ҳам ҳалқаро жангни ўтказа олади. Бугунги кунда менинг ишим Россия давлат Думасида”, - дея қўшиб қўйди Дума депутати Николай Валуев.