Бошловчи жонли эфирда ишдан бўшашишини маълум қилди(ВИДЕО)

Қўшилди: 06 март 2014 14:30
Кўрилди: 6162
Комментарии: 3
Бошловчи жонли эфирда ишдан бўшашишини маълум қилди(ВИДЕО)
Russia Today телеканали бошловчиси Лиз Валь (Liz Wahl) 5 март чоршанба куни жонли эфирда ишдан бўшашини маълум қилди.  

У Россия Федерацияси томонидан маблағ билан таъминланаётган ҳамда мамлакат ҳаракатини оқлаётган каналда бошқа ишлай олмаслигини айтди.

Бошловчи собиқ иттифоқ даврида оиласи билан Венгриядан АҚШга қочганини маълум қилди. 

“Мен америкалик эканлигим билан ғурурланаман ва хаққоний хабарлар тарқатиш тарафдориман, ушбу эфирдан сўнг мен ишдан бўшайман”, - дейди Валь.
 
Ҳориж ОАВлари RT канали ёритаётган хабарларни бир неча бор танқид қилишган. Телеканал ғарб телетомошабинларига жаҳон ва Россияда бўлаётган воқеаларни холислик нуқтаи назаридан ёритишларини айтишди.

Гость
Гость
07 март 2014 15:52
buni yaqinini amerika garovga ogan yoki pulni ko'proq va'da qilishgan.
Гость
Гость
07 март 2014 11:41
Yer yutsing "AM"erikani
Гость
Гость
06 март 2014 18:55
Shunaqa ifloslar dunyoni buzyapti. Men Amerkalik ekanim bilan faxirlanamanmish...