2014 йилда Ўзбекистонда автомобиллар нархи 12 фоизга қимматлашади

Қўшилди: 03 март 2014 10:11
Кўрилди: 19779
Комментарии: 1
2014 йилда Ўзбекистонда автомобиллар нархи 12 фоизга қимматлашади
Ўзбекистон ички бозорида жорий йилда GM Uzbekistan ўзбек-америка қўшма корхонаси автомобиллари нархи 7 дан 12 фоизгача қимматлашиши мумкин.

Бу ҳақда 12uz.com нашри “Ўзавтосаноат”нинг ташқи иқтисодий фаолият бошқармаси бошлиғи Темур Юнусовга асосланиб хабар бермоқда.
 
Хабарда келтирилишича, GM Uzbekistan 2011 йилда умумий қиймати $2,6 млрд., 2012 йилда $3 млрд., 2013 йилда эса $3,3 миллиардлик автомобил сотган. 2014 йилда эса савдо ҳажми $3,7 миллиардга етиши керак.

GM Uzbekistan автомобиллари нархи Ўзбекистон бозорида сўнгги марта 2013 йилнинг июлида қимматлашган. Ўшанда Matiz автомобилининг чакана нархи 28,1 фоизга, Nexia 26,4 фоизга, Spark 16 фоизга, Lacetti 22,6 фоизга, Captiva 7,5 фоизга, Cobalt 7,4 фоизга, Malibu эса 12 фоизга қимматлашган.

Damas автомобилининг янги нархи уни тузилшига қараб 25,05 млн. сўмдан 26,783 млн. сўмгача, Matiz эса 21,823 млн. сўмдан 22,490 млнгача баҳоланган. Spark 27,9 млндан 32,59 миллионгача, Captiva 93 млн., Nexia эса 26,218 млндан 35,758 млн. сўмгача баҳоланган.
 
Гость
Гость
04 март 2014 10:31
Nima 2014 yilgi savdo hajmini $3.7 milliardga yetkazishga NARXNI OSHIRISH hisobiga emas ishlab chiqarish hajmini oshirish hisobiga to'ldirish kerakmasmi