Смартфонлар савдоси 2018 йилга бориб пасаяди

Қўшилди: 27 феврал 2014 13:54
Кўрилди: 13074
Комментарии: 1
Смартфонлар савдоси 2018 йилга бориб пасаяди
Дунёда смартфонлар савдоси 2018 йилга бориб ҳозирги 38 фоиздан 6,2 фоизга пасаяди, бу эса бозорнинг тўйинганлиги билан боғлиқ бўлади, дея башорат қилди IDC тадқиқот компанияси.

2013 йилда дунё бўйича смартфонлар савдоси илк бор 1 млрд донадан ошди, бунда йиллик ўсиш бозор учун рекорд даражани қайд этди - 38%. IDC аналитиклари 2014 йилда сотув 1,2 млрд смартфонни ташкил қилишини башорат қилишди – бу эса ўтган йилдан 19 фоизга кўпдир.

Бунда ҳар учинчи смартфон 2013 йилда Хитойда сотилган, бу мамлакатда 351 млн дона телефон сотилган.

Компания прогнозларга кўра, Google'дан Android операцион тизими бозордаги етакчилигини 2018 йилгача ушлаб туради, аммо унинг улуши бу йилдан 79% дан 76% гача пасаяди. iOS улуши эса 15 фоиздан 14 га тушади, Windows Phone эса ҳозирги 3,9% қарши 7% даражасида бўлади.

Бундан ташқари смартфонлар нархи ҳам тушиб боради.
Mamur
Mamur
27 феврал 2014 17:02
Юизга хали бу даражагача йул бусин, одий телефонларимиз ишламай турса айфон айпад ларга бало борми,