Месси жиддий жароҳат олди

Қўшилди: 12 ноябр 2013 09:59
Кўрилди: 17321
Комментарии: 0
Месси жиддий жароҳат олди
Барселона" клуби ҳужумчиси Лионель Месси 6-8 ҳафтага сафдан чиқди, дея хабар беради Европа матбуоти.

"Бетис"га (4:1) қарши Испания Примерасининг 13-туридан ўрин олган баҳсда аргентиналик футболчи оёғининг сон қисмидан жароҳат олган эди. Месси биринчи бўлим ўрталарида ўйинни давом эттира олмагач, алмаштирилганди.
Бугун ҳужумчи шифокорлар кўригидан ўтди ва ундаги жароҳат кутилганидан ҳам жиддийроқ бўлиб чиқди.
Бироз олдинроқ Месси Аргентина термасига Эквадор билан учрашувда аниқ ёрдам бера олмаслиги хабар берилганди. Энди бўлса, у 6 ҳафтадан 8 ҳафтагача катта футболдан четда бўлиши маълум бўлди.
">